Бу ҳақда «Ўзенергоинпекция» матбуот хизмати маълум қилди. Унга кўра, 11 миллиард 338 миллион сўмлик электр энергияси ва 3 миллиард 560 миллион сўмлик табиий газ талон-торож қилинган. Мазкур ҳолатлар сабабли давлат манфаатига келтирилган 14 миллиард 898 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Ноқонуний ҳолатларнинг аксарияти Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятларига тўғри келади.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилган.