100 фоизлик натижа қайд этишимга ишонардим, сабаби...

    Севара Матниёзова Халқ таълими вазири жамғармасидан устама олиш учун ўтказиладиган синов жараёнларида муваффақиятли иштирок этиб, 100 баллик натижани қўлга киритган ўқитувчилардан.

    Тупроққалъа туманидаги 8-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчисининг ютуғи мактаб жамоаси учун ҳам ҳақиқий хушхабар бўлди. Олий тоифали, билимли, тажрибали устоз бу натижага осонликча эришгани йўқ. Ўз устида тинимсиз ишлаб, изланган устоз меҳнатлари самарасини синов жараёнинг 1-босқичидаёқ намоён эта олди.

    — Халқ таълими вазири жамғармаси лауреати бўлиш учун бир неча кун ёки ой тайёргарлик кўриб эришиб бўлмайди. 100 баллик натижага йиллар давомида ўз устимда ишлашим, билимларимни мунтазам равишда янгилаб боришим орқали эришдим. Бу муваффақиятга эришишимда ҳар йили 5-11 синф дарсликларини қайта-қайта ўқиб- ўрганишим асосий сабаб бўлди. Ўрганиш жараёнида янгиларига киритилган мавзуларни диққат билан ўзлаштирдим. Биринчи босқич синовларида айнан ўрганганларим асосида жавоб бердим. Тўғри аввалига, номзодлар белгиланган даражадан паст кўрсаткич қайд этса, кейинги босқичга ўта олмайди, деган хавотир ҳам йўқ эмасди. Лекин синовларда юқори натижани қўлга киритаман, деган ишонч мени ҳеч ҳам тарк этмади ва билимларим билан юксак натижага эришдим! — дейди Халқ таълими аълочиси Севара Матниёзова.

    Доимий ўз устида ишловчи тажрибали педагог Севара Матниёзова 2017 йилда 1-тоифага, 2019 йилда эса навбатдан ташқари олий тоифага эга бўлган. Ўқувчиларига пухта билим бериш мақсадида тизимдаги янгиликларни, дарсликлардаги мураккаб мавзуларни ўргатиб бориши нафақат ўзига, балки шогирдларига ҳам кўп марталар омад олиб келган. Билимлар беллашуви, фан олимпиадалари ҳамда турли кўрик-танловларининг Республика босқичида 1-ўринга сазовор бўлган ўқувчилари Севара Матниёзованинг фахри ҳисобланади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates