12 майдан бошлаб кучли магнит бўрони кутилади

    Долзарб 12 май 2021 2182

    Одатда айнан май ойида инсониятни жуда кўп ва давомий магнит бўронлари кутади. Уларнинг энг кучлиларидан бири бу йил кутиляпти.

    Башоратларга қараганда, бўроннинг бошланиши жорий йил 12 майга тўғри келади экан ва 17 майга қадар давом этиши мумкин экан. Унинг энг кучли пайти 2021 йил 13 ва 14 майларга тўғри келади экан. Зарба кучи бу пайти 6 баллни ташкил этади. Бошқа вақтлари тўрт балгача ўзгариб туради экан.

    Соғлиги метеорологияга боғлик кишиларга осон бўлмайди. Ундайлар ўзини нохуш ҳис этиши мумкин. Масалан, бош оғриғи, қон босимининг кўтарилиши, кўнгил айниши кузатилиши мукин. Бу пайтлари бундайлар ўз соғлигига алоҳида эътибор қаратиши, қон босими кўрсаткичларини кузатиб бориши лозим бўлади.

    Асабийлашиш, тез жаҳл чиқиши ва лоқайдлик кузатилиши мумкин. Ундай шахслар кофе ичмагани маъқул. Гиёҳли чойлар эса аксинча енгиллик бериши мумкин. Тоза ҳавода сайр қилиб, саккиз соатлик уйқу режимини ушлашлари керак бўлади.

    Магнит бўрони туфайли одамлар тез чарчаши мумкин. Жисмоний зўриқишлардан, шунингдек, қаттиқ диққат-эътибор талаб этиладиган ишлардан ўзини тийиш тавсия этилади, деб хабар беради «Белта».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates