13 май: Вазирлар Маҳкамасида бир кунда 8 та муҳим ҳужжат қабул қилинган

    Ижтимоий ҳаёт 13 май 2020 1164

    13 рақамини кўпчилик омадли рақам ҳисоблайди ва бунга ишонади ҳам. Аслида рақамларнинг боғлиқлигини изланишлар билан боғлаш ўринлидир.

    2019 йилнинг 13 май санасида, яъни ўтган йили, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 8 та қарор қабул қилинган экан. 2017-2018 йилларнинг 13 май санасида эса, битта ҳам қарор қабул қилинмаган. Биз сайт аъзолари эътиборига, ўтган йилги Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини яна бир марта ҳавола этмоқдамиз. Чунки, бу қарорлар негизида мамлакатимизда кенг кўламли, изчил ишлар амалга оширилмоқда. Яна шуни алоҳида қайд этмочимизки, бир кунда 8 қарорнинг қабул қилиниши, эътиборга молик иш. Зеро, ҳар қандай қарор замирида, катта меҳнат мужассам.

    1. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида.

    2. “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида.

    3. Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида.

    4. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрларни касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида.

    5. Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида.

    6. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида.

    7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори).

    8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 7 ноябрдаги ПҚ-4007-сон қарори).

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates