15,5 миллион долларлик Корея Республикаси гранти нодир металлургияни ривожлантиришга йўналтирилади

    Корея Республикасидан 15,5 миллион долларлик грант. Бу маблағ Тошкент вилоятида нодир металлургияни ривожлантириш учун ажратилади.

    Тошкент вилояти инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси ходимлари Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита ишчи гуруҳи йиғилишида иштирок этди.

    Унда мутахассислар томонидан ОДA дастури доирасида ривожланиш бўйича расмий кўмак — Корея Республикаси Ҳукуматининг жами 15,5 миллион доллар миқдоридаги грант маблағларини жалб қилиш йўли билан «Олмалиқ КМК» AЖнинг нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий-технологик марказининг тажриба-ишлаб чиқариш устахонасини жиҳозлаш масалалари муҳокама қилинди.

    Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши лабораторияда ишлаб чиқиладиган технологияларни амалиётга татбиқ этиш самарадорлигини оширади. Нодир металлар соҳасида ОДA дастурини амалга ошириш юқори тоза вольфрам, молибден ва рений ишлаб чиқаришга, хизмат қилади, деб хабар беради Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates