156 килограммга яқин наркотик модда фош қилинди

    Жорий йилнинг 30 октябрь куни соат 15:00 да Тошкент вилояти "Ойбек" чегара-божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, чуқурлаштирилган ҳолда божхона кўригидан ўтказилди.

    Ҳужжатларга кўра, салкам 21 тонна узум ортилган юк автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб, тезкор тузилмаларнинг махсус кузатуви остида, қолаверса, хавфсизлик нуқтаи назаридан чегара-божхона постидан чеккароқ ҳудудга, аниқроғи, "Янгийўл" божхона постига келтирилди.

    Транспортга ортилган узумлар туширилгач, тиркаманинг пол қисми очиб кўрилди. Текширувлар натижасида полда яширин бўлмалар ҳосил қилингани, бўлмалар орасига эса яшил рангли елим идишлар пена, яъни полиуретан кўпик кўмагида зичлаб жойлаштирилгани маълум бўлди.

    Пост ходимлари, Давлат божхона қўмитаси тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда 141 дона елим идишда, идиши билан ҳисоблаганда жами 156 кг.га яқин наркотик моддаларнинг яширинча олиб кирилиши фош қилинди.

    Мазкур ҳолатда тўхтатиб қолинган наркотик моддаларнинг 149,76 кг.и "гашиш", 4,44 кг.и "опий" ва 1,52 кг.и "героин" гиёҳвандлик воситалари экани аниқланди.

    Жиноят қуроли сифатида қиймати 1 миллиард 80 миллион сўмлик юк автотранспорт воситаси ва 20,8 тонна оғирликдаги узум ҳам вақтинча сақловга олинди. Ҳолат юзасидан эса божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates