16-22 сентябрь кунлари юртимизда Европа ҳаракатланиш ҳафталиги ўтказилади

    Транспорт 16 сентябр 2020 1359

    Бу йилги ҳафталик велосипед учун қулай, хавфсиз ва барқарор шаҳар муҳити тўғрисида умумий тасаввур яратиш учун ҳукумат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорлик, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ва фикр алмашишга қаратилган.

    Европа ҳаракатланиш ҳафталиги доирасида Тошкент аҳолиси #ToshkentVeloUchun ташаббусини қўллаб-қувватлашга, ҳар кунги велосипед йўналишида камида битта кўчани синовдан ўтказишга ва шу билан Тошкентнинг вело-харитасини яратишга ёрдам бериш ва совринлар ўйинида қатнашиши мумкин.

    Иштирокчилар велосипедни суратга олишлари, уни Facebookъдаги Европа ҳаракатланиш ҳафталиги саҳифасида жойлаштиришлари ва кўчанинг номини қайд этишлари керак. Шундай қилиб, иштирокчи автоматик равишда 23 сентябрь куни совринли ютуқлар танловига киритилади ва учта шаҳар велосипедларидан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates