16 миллиард доллар эвазига инсонни ойга қўндириш мумкин

    Биласизми? 22 сентябр 2020 288

    АҚШ Миллий аэронавтика ва Фазо Маъмурияти бошқармаси (NASA) астронавтларнинг Ойга қайтарилишига тайёргарлик кўришни давом эттиряпти.

    NASA раҳбари Джим Брайденстайннинг таъкидлашича, Американинг Ой дастурининг дастлабки босқичи аввал техник мураккаблик туфайли, кейин эса коронавирус пандемияси туфайли қолдирилган бўлсада, инсонни Ер йўлдошига тушириш, аввал режалаштирилганидек, 2024 йилда амалга оширилади.

    Унинг сўзларига кўра, мазкур вазифани амалга оширилишини молиялаштириш учун келгуси беш йил ичида 28 миллиард доллар керак бўлади. Инсонни Ойга, унинг жанубий қутбига қўндиришга эса 16 миллиард доллар керак бўлади. Конгресс бюджетни йил охиригача тасдиқлаши керак.

    Ой дастури уч босқичда амалга оширилиши керак. Биринчи босқичида SLS (Space Launch System) ракетасига ўрнатилган Orion кемасини ой атрофида учувчисиз учириб, яна ерга қайтарилиши кўзда тутилган. Иккинчи босқичда кема бортида инсон бўлади. Инсонни ой юзига тушириш сўнги босқичда амалга оширилади.

    Ҳозирги пайтда NASA қўндириладиган аппаратларнинг учта лойиҳасини ўрганяпти (улардан бири Blue Origin томонидан, қолган иккитаси SpaceX томонидан таклиф этилган). Танлов натижалари 2021 йилда эълон қилинади.

    Брайденстайннинг таъкидлашича, NASA учун энг катта хавфни АҚШдаги президент сайлови билан боғлиқ сиёсий ўйинлар ташкил қилади. Барак Обама ўз вақтида миллиардлаб доллар сарфланган Марсни ўрганиш дастурини бекор қилганди. Ҳозир Доналд Трамп Ой дастурини фаол илгари суряпти. Лекин унинг давоми янги сайланган президентга боғлиқ бўлиб қолади, деб хабар беради Российская газета.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates