баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    16 сентябрь куни Мудофаа вазирлигига қарашли «Темурбеклар мактаби»га кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади

    Ҳарбий 12 сентябр 2020 243

    Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

    Бўлиб ўтадиган тест имтиҳонларини шаффофлигини таъминлаш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда барча шароитлар яратилмоқда.

    Таъкидлаш керакки, жорий йилги имтиҳонлар коронавирус пандемияси сабаб абитуриентларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида стадион ва спорт мажмуаларида ўтказилиши белгиланган. Хусусан, «Темурбеклар мактаби»га кириш имтиҳонлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан бўлган абитуриентлар учун пойтахтимиздаги «Ашхобод сайилгоҳи»да ўтказилади.

    Имтиҳонлар икки сменада — соат 08:00 ва 16:00 да бўлиб ўтади.

    Бундан ташқари, абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида имтиҳонлар ҳар бир номзоднинг ўз вилоятида ўтказилади. Қуйида «Темурбеклар мактаби» учун ҳар бир вилоятида ўтказиладиган имтиҳон манзиллари келтирилган:

    • Қорақалпоғистон Республикаси — «Турон» марказий стадионида;
    • Андижон — Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби асосий стадиони 1А - бино;
    • Наманган — «Навбаҳор-умид» стадиони;
    • Фарғона — Фарғона давлат университети стадиони;
    • Бухоро — «Бухоро» спорт мажмуаси стадиони;
    • Хоразм — «Хоразм» спорт мажмуаси;
    • Сурхондарё — Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати футбол майдони;
    • Қашқадарё — «Насаф» футбол клуби машғулотлар майдони;
    • Жиззах — «Сўғдиёна» марказий ўйингоҳи футбол майдони;
    • Навоий — «Кимёгар» ўйингоҳи;
    • Сирдарё — Гулистон шаҳри марказий ўйингоҳи;
    • Самарқанд — «Локомотив» футбол стадиони ҳамда «Нурафшон» футбол стадионида ўтказилади.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

    Унга кўра, ҳарбий-академик лицейларда ўқиш давомийлиги икки йил бўлиб, ҳар бирига йиллик қабул квотаси 100 кишини ташкил этади.

    «Темурбеклар мактаби» битирувчилари олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўплаган балларининг 30 фоизи, республиканинг бошқа олий ўқув юртларига ўқишга киришда эса 15 фоизи миқдорида қўшимча баллар кўринишида имтиёзга эга бўлади.

    «Темурбеклар мактаби»ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчилар таркибида ушбу мактаб бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларсиз, ҳарбий-касбий саралаш тадбирларини муваффақиятли ўташ натижалари бўйича киради.