1697 нафар педагог Вазир жамғармасидан тўланадиган устама олиш ҳуқуқига эга бўлди

    Мазкур ўқитувчилар эндиликда 9 ой давомида (2023 йил апрель - декабрь ойлари) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида (5 млн сўм) ҳар ойлик устама олади.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагогларни саралаш жараёнлари бўлиб ўтди.

    Таъкидланишича, бир неча босқичда ўтказилган синовларда “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий фанлар” ва “Амалий фанлар” йўналишларида номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражаси баҳолаб борилди.

    Якуний натижаларга кўра, Ҳудудий кенгашлар томонидан тақдим этилган 5000 дан ортиқ номзоддан 1697 нафари Вазир жамғармасидан тўланадиган устама олиш ҳуқуқига эга бўлди.

    Мазкур ўқитувчилар эндиликда 9 ой давомида (2023 йил апрель - декабрь ойлари) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида (5 млн сўм) ҳар ойлик устама олади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates