1hls.uz мобил иловаси фойдаланувчиларига пўл тўлаш вақтинча тўхтатилди

    Спорт 18 сентябр 2021 2938

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-апрелдаги “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 253-сонли қарорига мувофиқ, аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш бўйича “Соғлом турмуш тарзи” платформаси, яъни www.1hls.uz веб-саҳифаси ҳамда мобил иловаси ишга туширилганди.

    Шунингдек, ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга қўшимча равишда 1 млн. сўм тўланиб, жорий йил июнь-август ойлари давомида жами 206,7 млн. сўм маблағ фойдаланувчилар электрон ҳамёнига ўтказиб берилди.

    Туризм ва спорт вазирлигининг Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган тегишли даромадлар манбаларининг бир меъёрда доимий тушиш имконияти чекланганлигини инобатга олиб, мазкур шахсий ғазна ҳисобварағида 500,0 млн. сўмдан кам маблағ қолса, мобил илова бўйича фойдаланувчиларга тўловлар, ушбу шахсий ғазна ҳисобварағида 5,0 млрд. сўмгача маблағ йиғилгунга қадар автоматик тарзда тўхтатилиши белгилаб қўйилгани айтилмоқда.

    Бунда, шахсий ғазна ҳисобварағидаги маблағлар 5,0 млрд. сўмга етгунга қадар мобил иловада ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларга тўланадиган тўловлар тўланмаслиги кўрсатиб ўтилган.

    Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, жорий йил 14 сентябрдан бошлаб мобил илова бўйича фойдаланувчиларга тўловлар вақтинча тўхтатилганлигини маълум қилинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates