20 йил аввал ишлаб чиқарилган дори COVID-19ни даволашда қўл келди

    Долзарб 8 сентябр 2020 778

    Бундан 20 йил аввал А.М. Гранов номидаги Россия радиология ва жарроҳлик технологиялари илмий маркази томонидан ишлаб чиқарилган ва ўпканинг шикастланишига қарши қўлланиладиган сурфактант-БЛ номли дори воситаси COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда ўз самарасини кўрсатди.

    Бугунги кунда 120 нафар оғир касалларга ушбу дори воситаси қўлланилган. Натижада ушбу гуруҳда ўлим ҳолати одатий ҳолга нисбатан беш баравар камайган.

    Сурфактант— бу ўпка пуфакчаларини ичкаридан қоплайдиган юзаки фаол моддалар қоришмаси. У нафас олганда пуфакчалар деворларининг ёпишишига тўсқинлик қилади, инсон организмида табиий равишда шаклланади. SARS-CoV-2 вируси ўпка ҳужайраларини нобуд қилганда сурфактант ишлаб чиқарилиши тўхтайди.

    В.А. Алмазов номидаги Миллий тиббий тадқиқот маркази анестезиология ва реаниматология илмий-тадқиқот лабораторияси мудири Андрей Баутиннинг «Известия»га тушунтиришича, натижада қон томири ва пуфакчалар ўртасида тебраниш ишдан чиқади. Унга қоннинг суюқ қисми-плазма тушади. Пуфакчалар газ алмашинувида иштирок этишдан тўхтайди, кейин эса кислородга тўйинмаган қон юракнинг чап бўлимига тушади ва организм бўйлаб тарқалади. Инсон кислород етишмаётганлигини ҳис қилади. Шунда ташқаридан йирик шохли қорамол ўпкасидан тайёрланган сурфактант ёрдамга келади.

    COVID-19 билан касалланган беморларнинг беш фоизида оғир аҳвол кузатилади, улардан тахминан 80 фоизи вафот этади (дунё бўйича). В.А. Алмазов номидаги Миллий тиббий тадқиқот марказида сурфактант ёрдамида 28 нафар оғир аҳволдаги беморларни даволаган. Улардан 24 нафари соғайиб кетган. Ўлим даражаси эса 14,3 фоизни ташкил этган. Баутиннинг сўзларига қараганда, сурфактант-БЛ беморларга ингаляция усули билан юборилган. Даволаш жараёни кунига икки марта ярим соатдан давом этган. Даволаниш курси икки-беш кунни ташкил этган. Дори воситаси Москва, Петербург, Тюмен ва Сыктывкар тиббиёт муассасаларида қўлланилган.

    Сурфактант пуфакчаларнинг ёпишишига йўл қўймагандан ташқари, вируснинг бошқа йўналишларда ҳаракатланишига ҳам тўсқинлик қилади. У SARS-CoV-2 нинг инсон ҳужайрасига кириб бориши учун «дарвоза» вазифасини ўтайдиган АПФ2 рецепторларини қуршаб олади экан. Демак ушуб дори воситасини нафақат оғир ҳолатларда қўллаш, ундан касалликнинг олдини олиш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкин экан. Сурфактант шунингдек, вирус ва бактериялар билан курашувчи ҳужайраларнинг пуфакчалар ичидаги бегона заррачаларни ютиб юбориш хусусиятларини қувватлантиради экан. Натижада иммун ҳимоя хислати ошади экан.

    Ҳозир мамлакатимизда ушбу дори воситасини қўллашнинг янги назорат этилувчи тадқиқоти давом эттириляпти. Ва бунда 90 нафар бемор даволаняпти. Унинг натижасида сурфактант-БЛ ни COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсиялари қаторига киритиш режалаштириляпти, деб хабар беради Российская газета.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates