Ўзбекистонлик ҳарбийлар қўшма ўқув машғулотида иштирок этиш учун Тожикистонга келди

    Ҳарбий 2 август 2021 1664

    200 нафар атрофидаги Ўзбекистонлик ҳарбийлар Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон қуролли кучлари бўлинмаларининг қўшма ўқув машғулотида қатнашиш учун Ҳарб-Майдони полигонига келди.

    Тожикистон Республикаси ҳудудидаги Ҳарб-Майдони полигонида ҳарбий ўқув машғулотлари 5 августдан 10 августгача давом этади.

    Техникадаги бўлинмалар Термиздаги полигондан 200 километр масофани босиб ўтиб маршни амалга оширдилар. Машғулот ҳудудига етиб келгач, ҳарбийлар қўмондонлик пунктлари ўрнатдилар ҳамда ўт очиш позицияларини жиҳозлашга тушиб кетдилар. Ўқув машғулотига Ўзбекистондан 20та ҳарбий техника жалб этилган.

    Машғулотнинг асосий босқичида уч томон ҳарбийлари чегарани кесиб ўтган ноқонуний қуролли тузилмаларни йўқ қилиш бўйича тактик ҳаракатларни машқ қиладилар, деб хабар беради Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates