2020 йил якунлари ва 2021 йилги режалар хусусида брифинг бўлиб ўтди

    Урбанизация 8 январ 2021 1099

    Жорий йил 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2020 йилда бажарилган ишлар ва 2021 йилги режаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

    Брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

    Қайд этилганидек, ҳудудлардаги мавжуд жами 70,4 минг км. ичимлик суви тармоқларидан 26,9 минг км. (38%) ва 7,6 минг км. оқова сув тармоқларидан 1,7 минг км. қисми (22%) таъмирталаб ҳолга келиб қолган.

    Бундан ташқари, мавжуд 4,1 мингта сув минорасидан 1,2 таси, 2,2 мингта трансформатордан 443 таси, 97,6 мингта задвижкадан 19,5 мингтаси, 908 та затвордан 182 таси, 65,2 мингта ёнғин гидрантидан 13,1 мингтаси, 92,7 мингта камера ва қудуқлардан 18,5 мингтаси, 482 та хлорлаш ускунасидан 48 таси, 4 мингта қайтарма крандан 816 таси, 4,7 мингта электрошитлардан 1,2 таси, 556 та тельфердан 112 таси ва жами 476,7 минг п/м электр лепларидан 95,3 минг п/м қисми, мавжуд 11643 та насос ускунасидан 3145 таси (27%) таъмирталаб аҳволда. Шу билан бирга, ичимлик суви иншоотларидаги насос ускуналарининг 35 фоизи маънан эскиргани сабабли сув олиш иншоотлари тўлиқ қувватда ишлашига (67 фоиз) салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Шунингдек, республика ҳудудларида жами 9,3 мингта ичимлик суви иншоотлари мавжуд бўлиб, шундан 3,5 мингта (38 %) иншоотни реконструкция қилиш зарур. Сув таъминоти корхоналарида жами 2223 та махсус техника воситаси мавжуд бўлиб, шундан 511 таси (23 %) таъмирталаб, 198 таси (8,9 %) яроқсиз ҳолга келиб қолган.

    Бу эса тизимда сув йўқотишларига олиб келмоқда ва энергия сарфи юқорилигининг оқибатида ўртача 40,2 фоиз сув йўқотилган ва сув таъминоти корхоналарининг электр энергия сарфи йиллик 837 млн. кВтни (368 млрд. сўм) ташкил этган.

    Брифингда мазкур муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш мақсадида инвестиция дастурлари доирасида ичимлик суви объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилаётган маблағларнинг 10 фоизи энерго тежовчи ускуналар ва махсус техникалар харид қилиш учун йўналтирилиши таъкидланди.

    Мазкур ҳолатларни бартараф этиш учун кўрилган чора-тадбирлар натижасида тизимдаги сув йўқотишлари 3 млн. м3га камайтирилишига ёки 2,4 млрд. сўм харажатлар тежалишига эришилди.

    Бундан ташқари, Исроилнинг «Мая» халқаро компанияси томонидан сунъий йўлдош орқали Тошкент шаҳри ичимлик суви қувурларида кўзга кўринмайдиган ер остидаги 400 та сув йўқотиш ҳолати борлиги аниқланиб, 300 га яқини бартараф этилди.

    2020 йилда ҳудудий МЧЖларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 63 та янги махсус техника воситаси харид қилиниши натижасида тармоқларда содир бўлган аварияларни бартараф этиш вақти 7-8 соатдан 2-2,5 соатга қисқартирилди. Шу тариқа йил давомида 104,2 мингта авария бартараф этилди.

    Яна бир муҳим жиҳат, республиканинг барча ҳудудларида янги талаблар асосида ичимлик суви таъминоти хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди. Мазкур тарифлар ҳисобидан 2021 йилда 400 км. янги тармоқлар тортилади, 1,1 минг км. жорий ва мукаммал таъмирланади, 5 мингта иншоот ва тармоқларга замонавий сув ҳисоблагичлари ўрнатилади, 135 минг кўча колонкасидан фойдаланувчи аҳоли хонадонларига тармоқ тортилади, 938 дона энерготежамкор насослар харид қилинади, 973 дона насос таъмирланади, 165 дона махсус техника харид қилинади.

    «Ўзсувтаъминот» АЖ Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates