баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    2020 йилда ички валюта бозорида амалга оширилган операцияларга доир қисқача шарҳ

    Молия 14 январ 2021 213

    2020 йилда ички валюта бозорининг барча сегментларида, хусусан амалга оширилган операциялар ҳажми ва бозор иштирокчилари сонида ўсиш кузатилди.

    Ички валюта бозоридаги операцияларнинг умумий ҳажми 19,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, 2018 ва 2019 йилларга нисбатан мос равишда 1,7 ва 1,3 баробарга ўсди.

    Ички валюта бозори сегментларида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўзгариш динамикаси

    1

     1.Юридик шахслар билан амалга оширилган операциялар

    1.1. Юридик шахслар томонидан чет эл валютаси таклифи

     2020 йилда ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 14,3 млрд. АҚШ долларини (Марказий банк интервенцияларини ҳисобга олмаган ҳолда) ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 21 фоизга ўсди.

          Хусусан, ҳисобот йилида:

          хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 6,7 млрд. АҚШ доллари сотилган бўлиб, ушбу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 14 фоизга ошди (2019 йил – 5,9 млрд. АҚШ долл.);

     Молия вазирлиги (инқирозга қарши курашиш бўйича халқаро молия институтларининг кредитлари) ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан сотилган чет эл валютаси миқдори 2,4 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

    Ички валюта бозоридаги таклиф манбалари

    2

    1.2. Юридик шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган талаб

    2020 йилда юридик шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган талаб 2019 йилга (13,7 млрд. АҚШ долл.) нисбатан 12 фоизга ўсиб 15,4 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.

    Ушбу даврда, биржадан ташқари валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 3,7 млрд. АҚШ доллари миқдорида чет эл валютаси сотиб олиниб, ушбу кўрсаткич аввалги йилга нисбатан 14 фоизга ошди (2019 йилда – 3,2 млрд. АҚШ долл.). Шунингдек, валюта биржасидаги умумий операциялар ҳажми
    11 фоизга ошиб, 11,7 млрд. АҚШ долларига етди.

    2020 йилда биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ҳажми динамикаси

     3

    Валюта бозорида чет эл валютасининг асосий қисми (60 фоизи) ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар, товарлар ва хом-ашё импорти, 21 фоизи – халқ истеъмоли товарлари ва дори-дармон маҳсулотлари импорти, 15 фоизи – хорижий кредитларни сўндириш, 1 фоизи –хорижий инвесторлар даромадлари репатриацияси ва қолган 3 фоизи – бошқа мақсадлар учун харид қилинган.

     

    2019-2020 йиллар давомида чет эл валютасини сотиб олиш мақсадлари таркиби

     

     

    4

    2020 йилда ички валюта бозорида чет эл валютасини харид қилган хўжалик юритувчи субъектлар сони 16 фоизга кўпайиб, декабрь ойида 8,9 мингтани ташкил этди (2019 йилнинг декабрь ойи – 7,6 минг).

    2. Жисмоний шахслар билан амалга оширилган операциялар

    Жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шахобчалари орқали 2020 йилда сотилган чет эл валютаси миқдори 4,6 млрд. АҚШ долларини (2019 йил  3,8 млрд. АҚШ долл., ўсиш 21 фоиз), сотиб олиш ҳажмлари эса, 4,1 млрд. АҚШ долларини (2019 йил  1,8 млрд. АҚШ долл., ўсиш 2,3 баробар) ташкил этди.

    Халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 6,0 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилги кўрсаткич доирасида шаклланди.

    2020 йилда жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган операциялар ҳажми

     5

    3. Марказий банкнинг валюта интервенциялари

    Ушбу даврда Марказий банкнинг валюта интервенциялари олтин-валюта заҳираларининг нейтраллиги принципига асосланган ҳолда амалга оширилди. Бунда Марказий банк томонидан сотилган чет эл валютасининг соф ҳажми йил давомида сотиб олинган монетар олтин ҳажми доирасида бўлиши таъминланди.

    Хусусан, ҳисобот йилида Марказий банк томонидан сотиб олинган 56,0 трлн. сўмлик монетар олтин натижасида юзага келган қўшимча ликвидлиликни стерилизация қилиш мақсадида 53,0 трлн. сўм эквивалентидаги валюта маблағлари валюта биржасида сотилди.

     

    2020 йилда валюта биржасида амалга оширилган операциялар ва Марказий банк интервенциялари ҳажми

     

     

    6

    2020 йилда импортни молиялаштириш манбалари таркибида хорижий валютадаги кредитлар ҳисобига импортни молиялаштириш улуши 25 фоиздан 18 фоизга пасайиши кузатилиб, ички валюта бозорида сотиб олинган маблағлар (конвертация) улуши 52 фоиздан 58 фоизга ошди.

    2019-2020 йиллари импортни молиялаштириш манбалари

     7

    4. Алмашув курси динамикаси

    Миллий валютанинг алмашув курси динамикаси валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг жорий нисбатидан келиб чиқиб, ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланди.

    Жорий йилнинг биринчи ярмида пандемия таъсирида ташқи ва ички иқтисодий шароитларнинг ўзгариши, асосий савдо ҳамкор давлатлар валюталарининг кескин девальвацияси натижасида девальвацион кутилмаларнинг ўсиши, шунингдек, ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талабнинг ўсиши каби омиллар таъсирида миллий валюта 7,2 фоизга қадрсизланди.

    Йилнинг иккинчи ярмида сўмнинг алмашув курси нисбатан барқарор динамика кузатилиб, 2,7 фоизга қадрсизланди.

    2020 йил давомида валюта биржаси савдоларида АҚШ доллари курси динамикаси

    8

    Умуман олганда, 2020 йил давомида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси йил бошига нисбатан (9501 сўм/долл.дан 10461 сўм/долл.гача) 10,1 фоизга қадрсизланди.

    Ўз навбатида, жорий йилда миллий валютанинг алмашув курси ички валюта бозорида вужудга келадиган талаб ва таклиф асосида узоқ муддатли фундаментал тренд доирасида шаклланиши прогноз қилинмоқда.

    No date selected
    January 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates