баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    2020 йилда Тошкентда юздан ортиқ кўп қаватли бинолар ноқонуний қурилган

    Урбанизация 28 январ 2021 198

    Бу ҳақда Тошкент шаҳри бош архитектори Нуриддин Сагатов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

    Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида кўп квартирали уй-жойлар қуриш ҳолатлари ортиб бормоқда. Оқибатда қурилган кўп квартирали уйлардаги муҳандислик коммуникациялари тизимига салбий таъсир ўтказиб, айримларини қуввати етмай, айримлари эса турли хил авария ҳолатлари келиб чиқмоқда. 

    2020 йилда хатлов ўтказилганда 100 дан ортиқ якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида якка тартибда уй-жой қурмасдан уч ва ундан ортиқ қаватли (кўп квартирали) уй-жойлар қурилгани аниқланган. Бунинг оқибатида, шу уйлар атрофидаги аҳолининг норозилиги, коммунал соҳадаги муаммолар ортиб бормоқда.

    Янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик кодексида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларда икки ва ундан ортиқ бўлган кўп квартирали уйларни қуриш тақиқланди.

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates