2021 йил 3 март кунидан бошлаб кимё ва биология фанларидан миллий тест синовлари бошланади

    Таълим 2 март 2021 2456

    Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

    Тест синовида қатнашиш учун талабгор Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтади. Бунда тест синовида иштирок этиш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

    Тўлов талабгор томонидан амалдаги электрон тўлов тизимлари орқали ариза берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида амалга оширилади. Тўлов тўғрисидаги маълумотни талабгор ўзининг шахсий кабинети орқали билади.

    Агар ариза берувчи турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмайдиган бўлса, ДТМга тест синовлари ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин ёзма ва электрон шаклда мурожаат этиши лозим. Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) тест синовларида қатнаша олмаган талабгор тест синови бошланган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни Давлат тест марказига бевосита ёки электрон тарзда тақдим этиши лозим. Бунда талабгорнинг аризасига мувофиқ навбатдаги тест синовларига киритилиши таъминланади ёки тўланган тўлов тўлиқ миқдорда талабгорга қайтарилади.

    Талабгор тест синовига кечиккан ёки сабабсиз келмаган ҳолларда, унинг аризасига биноан талабгор томонидан амалга оширилган тўловнинг 50 фоиз миқдори қайтарилади.

    Тест синови ўтказилиши жараёнида талабгор бир вақтда фақат битта умумтаълим фанидан тест топширишига рухсат этилади. Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.

    Тест синовлари натижалари улар якунланган кундан бошлаб йигирма иш кунидан кечикмай Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади. Тест натижаларидан норози бўлган талабгор тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Давлат тест марказига ёзма ёки электрон шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.

    Сертификат тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Давлат тест маркази директорининг буйруғи асосида электрон шаклда берилади. Талабгор сертификатни шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.

    Сертификатлар реестри Давлат тест маркази томонидан юритилади. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали текшириш имконияти яратилади.

    Ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти ҳамда математика фанларидан тест намуналари 3 март куни Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

    Мазкур фанлардан тест синовларини апрел ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказиш режалаштирилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates