2021 йилда 72,8 млн АҚШ доллари миқдорида халқаро лойиҳалар амалга оширилган

    Халқаро лойиҳаларни амалга ошириш кўлами сезиларли даражада ошмоқда жумладан, 2017 йилда 13,23 млн АҚШ долларига тенг халқаро лойиҳалар бажарилган бўлса, 2021 йил якунларига кўра, мазкур лойиҳалар қиймати 72,8 млн АҚШ долларига етказилган.

    Айни дамда АОКАда Олий ва ўрта муахсус таълим вазири ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов бошчилигидаги мутасаддилар иштирокида матбуот анжумани давом этяпти.

    Унда олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар юзасидан таҳлилий маълумот берилмоқда.

    ОТМда 2021 якунларига кўра, 80,5 млрд сўмлик хўжалик шартномалари бажарилди ва бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан деярли етти бараварга оширилди (яъни, 2017 йилда 11,9 млрд сўмга тенг хўжалик шартномалари бажарилган).

    Халқаро лойиҳаларни амалга ошириш кўлами сезиларли даражада ошмоқда жумладан, 2017 йилда 13,23 млн АҚШ долларига тенг халқаро лойиҳалар бажарилган бўлса, 2021 йил якунларига кўра, мазкур лойиҳалар қиймати 72,8 млн АҚШ долларига етказилган.

    Шунингдек, 2017 йилга қадар ОТМда стартап лойиҳалари асосида янги маҳсулотлар ва техника-технологияларни тижоратлаштириш мақсадида ҳозирда 14 та ОТМ ҳузурида илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этишга кўмаклашувчи “Бизнес-акселераторлар”, 40 та ОТМда 47 та “Инкубация марказлари” фаолият юритмоқда, деб ёзмоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates