2022 йилда 63 094 нафар ўқитувчи ихтиёрий мустақил курсларда янги билимларни эгаллади

    Бугунги тараққиёт тенденциялари ўқитувчидан доимий ўз устида ишлашни, касбий ривожланишни талаб этмоқда.

    Бугун таълим муаммоси дейилганда фақат ўқитувчига юзланяпмиз, ўз устида ишламайдиган устозлар тўғрисида гапиряпмиз. Ваҳоланки, тизимда ўз касбини севадиган, фидойи, доимий ўз устида ишлайдиган ўқитувчи устозлар ҳам талайгина.

    Бунга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг “Узлуксиз касбий таълим” платформасида ташкил этилган мустақил курслар статистикасини мисол қилиш мумкин.

    Бугунги кунга қадар ушбу курслардан 63 094 нафар ўқитувчи фойдаланган ва ўзининг касбий билимини оширган. Ушбу оммабоп курслар ҳамма учун очиқ ҳисобланиб, платформадан рўйхатдан ўтган бўлсангиз бемалол сиз ҳам курслар билан танишишингиз ва янги билим кўникмаларга эга бўлишингиз мумкин.

    Платформада ўқитувчилар учун "Оммабоп курслар" рукнида мустақил ихтиёрий курслар ташкил этилган бўлиб, бунда ўқитувчилар ўз фанлари доирасида малака тоифа олиш имтиҳонларига тайёргарлик кўришлари, янги замонавий билим кўникмаларга эга бўлишлари мумкин.

    “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформасида 2022-йилда жами 18 та оммабоп курслар ташкил этилди. Ушбу оммабоп курсларга 418 та видеодарс, 43 та тақдимот, 43 та маъруза ва 284 та назорат саволлари жойлаштирилган.

    Шунингдек, Cambridge тажрибаси асосида тренерлар тайёрлаш ва мактаб ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш курсини ҳам ҳозиргача 101 879 нафар педагоглар ўқиб тугатган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates