2022 йилда Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади

    Маданият 1 май 2021 2770

    “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5098, 29.04.2021 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда май ойида Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади.

    Фестиваль 2022 йил 21–25 май кунлари ва унинг доирасида “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилади.

    Шунингдек, Тошкент шаҳрида хорижий мамлакатларнинг заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвесторлар, экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда “Uzbek Jewellery Fair” заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдоси ўтказилади.