2022 йилда Жаҳон банки томонидан Сирдарё вилоятига 10 млн. АҚШ доллари миқдорида пул ажратилади

    Мамлакатимизда 20 декабр 2021 1164

    Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йилдаги долзарб вазифалар тўғрисида халққа қилган мурожаатида айтиб ўтди.

    Вилоятда жами 827 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатади. Вилоят ҳудудидаги 68 мингдан ортиқ 3-7 ёшдаги болалардан қарийб 54 минг нафари мактабгача таълимга қамраб олинган.

    Шунингдек, 155 мингдан ортиқ ўқувчилар таълим-тарбия олаётган умумий ўрта таълим мактабларининг 31 таси таъмирдан чиқарилган.

    Таъкидланишича, вилоятдаги барча ижтимоий соҳа объектлари республикада биринчилардан бўлиб 100 фоиз оптик толали юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган.

    Гулистон шаҳридаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки IT-Паркнинг Сирдарё вилояти филиали бир йиллик фаолияти давомида Сирдарёлик иқтидорли дастурчи ёшлар томонидан қиймати жами 500 млн. сўмлик 10 дан ошиқ лойиҳалар амалга оширилган.

    Маълум қилинишича, Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки томонидан келгуси йилда Сирдарё вилояти учун 10 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилади.

    Бунинг натижасида, вилоятда 8 та умумтаълим мактаби, 10 та таълим, 1 та тиббий муассаса, 16 км. тоза ичимлик суви тармоғи ҳамда 9 км. га яқин ички йўлларни таъмирлаш ва қуриш, 1 та дренаж тизимини реконструкция қилиш кўзда тутилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates