Олимпиада ғолиблари устозларига 1.5 млрд сўм миқдоридаги пул мукофоти тўлаб берилган — Халқ таълими вазирлиги

    Ўтаётган 2022 йил давомида нафақат Республика ва халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчилар, балки уларнинг устозлари ҳам давлатимиз томонидан турли миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланди.

    Ушбу ўқитувчиларга Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида белгиланган жами 1.5 млрд сўмга яқин пул мукофотлари тўлаб берилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Хусусан:

    Нуфузли халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган мактаб ўқувчиларининг ўқитувчиларига жами 390 млн. сўм;

    Минтақавий халқаро олимпиадаларда ғолибликни қўлга киритган мактаб ўқувчиларининг ўқитувчиларига жами 388 млн. сўм;

    1-11 июнь кунлари Асосий олимпиадалари Республика босқичларида ғолибни қўлга киритган мактаб ўқувчиларининг ўқитувчилари жами 690 млн. сўм миқдоридаги пул мукофотлари тақдим этилди.

    Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Халқаро ва Республика олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар 3,1 млрд. сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирланган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates