2022 йилда «Регистон» мажмуасини кўриш учун 1 миллиондан ортиқ сайёҳ келди

    Ўтган йили Самарқанддаги «Регистон» ансамблига 1 миллион 027 минг 951 нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳлар келган.

    «Uzbektourism.uz» веб-сайти маълумотига кўра, «Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» дея эътироф этилаётган Самарқанд 2023 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) пойтахти ҳисобланади. UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-юбилей сессияси айнан Самарқандда ўтказилади.

    Бу бежизга эмас, албатта. Чунки мажмуада меҳмонларга хизмат кўрсатиш юқори даражада ташкил қилинган. Хусусан, «Регистон»га кирган сайёҳлар учун экскурсовод ёки аудио-гид хизматидан фойдаланиш имконияти яратилган.

    Таъкидлаш керакки, 2022 йилда «Регистон» ансамблини янада такомиллаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, йил давомида олиб борилган реставрация ва консервация ишларида топилган ноёб тарихий ашёлар «Тиллакори» мадрасасидаги «Самарқанд тарихий суратларда» номли экспозициядан ўрин олди.

    2022 йил 27 август куни «Шердор» мадрасасидаги «Суратларда акс этган тарих» экспозициясидан ўрин олган «Мударрис ва талабалар» композициясидаги ҳайкаллар мумдан ясалган реалистик ҳайкаллар билан алмаштирилди.

    Бундан ташқари, вақтинчалик ўрнатилган қуёш соати жорий йилнинг январь ойида темир материалдан ясалган соат билан алмаштирилиб, махсус мармар устунга ўрнатилди.

    Қайд этиш жоизки, «Регистон» ансамблидаги жорий ва капитал таъмирлаш ишлари Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда бажарилмоқда. Жумладан, «Улуғбек» мадрасасининг шимолий кўча фасадлари, «Шердор» мадрасасининг жанубий кўча фасадлари ва ушбу мадрасанинг ички ҳовли қисмидаги тимпан ва паннолар, «Тиллакори» мадрасасининг ички ҳовли қисмидаги тимпан ва паннолар реставрация қилинди.

    Маълумот учун: жорий йил 1- 8 январь кунлари «Регистон»га жами 17 минг 009 нафар турист келган. Шулардан 11 минг 085 нафари маҳаллий (2 645 нафари болалар) ва 2 минг 979 нафари хорижлик (300 нафари болалар) сайёҳлардир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates