2023 йилнинг ўзида 85 фоиз экспорт божхона юк декларациялари ахборот тизимида автоматик равишда сунъий интеллект кўмагида расмийлаштирилган ва бунда божхона ходимлари умуман иштирок этмаган! Бу жараёнга эса атиги 1-2 дақиқа сарфланмоқда, холос!
“Қувонарли жиҳати шундаки, божхона органлари фаолиятига татбиқ қилинган ахборот тизимлари кўмагида эндиликда инсон омилисиз, яъни божхона ходими иштирокисиз сунъий интеллект ёрдамида экспорт божхона декларацияларимиз расмийлаштирилмоқда”, дейди Божхона қўмитаси матбуот хизмати бош инспектори Ҳусан Тангриев.