2024 йилга бориб тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари ягона платформага уланади

    Рақамлаштириш 1 март 2021 1223

    Тиббиёт соҳасини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш мақсадида жорий этилаётган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ўзида қамраб олувчи соғлиқни сақлаш ахборот тизимининг Ягона платформаси жорий этилади.

    Бу ҳақда Президентимизнинг шу йил 23 февралда қабул қилинган "Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгилаб берилган.

    Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб мамлакатимиздаги барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан, дорихоналар босқичма-босқич Ягона платформага уланади.

    Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш мажбурий тарзда тизимдаги рақамлаштириш жараёнларига масъул ташкилот “IT-Med” билан келишилган ҳолда амалга оширилиши кўзда тутилган.

    Ягона платформани ўз вақтида, тўлақонли ва сифатли жорий қилиш, масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар билан жорий этилаётган лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва рақамлаштириш жараёнларини тезлаштириш мақсадида инвесторлар жалб этилиши ҳам мумкин.

    Икки йил ичида аҳоли ва тизим фойдаланувчилари томонидан интерактив тиббий хизматларни олиш имконини берувчи махсус дастур ва мобил иловаларни ишлаб чиқиш назарда тутилган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates