2026 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил бўлган машиналардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин

    Ҳукуматнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

    Ҳужжатда йўлларда ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш ва ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсад қилинган.

    Қарор лойиҳасига кўра:

    • очиқ конларда (карьерларда) ишловчи ўзиағдарувчи юк автомобиллари давлат рўйхатидан ўтказилиши;
    • умумий вазни (юки билан) 44 тоннадан ортиқ бўлган «Н3» ва «О4» тоифадаги юк ташувчи ва махсус транспорт воситалари ҳамда очиқ конларда (карьер) ишловчи ўзи ағдарувчи юк автомобиллари, шунингдек, «антиквар» автомобиллар учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилиши;
    • ишлаб чиқарилганлигига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланади ҳамда улар давлат рўйхатидан чиқарилиши («антиквар» автомототранспорт воситалари бундан мустасно) белгиланмоқда.

    Шунингдек, лойиҳада ҳар йили март ойида «Энг намунали йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланган ҳудуд» кўрик-танловини, макта ўқувчилари (жумладан, маҳалла ёшлари) ўртасида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи «Яшил чироқ» мусобақаларини уч босқичда ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates