2030 йилги Олимпиада ҳам Японияда ўтишига умид қиламиз — Хасимото

    Спорт 8 сентябр 2021 527

    Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси раиси Сейко Хасимото 2030 йилги қишки Олимпия ўйинлари Саппорода ўтишига умид қилмоқда.

    «Ишончим комилки, 2030 йилги қишки Олимпиада учун Саппоро номзоди жиддий. Умид қиламанки, бу реалликка айланади ва ўйинлар Саппорода ўтказилади. Бундан ташқари, биз яна Япония яқин йилларда ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилишига умид қиламиз», - деди Хасимото.

    Маълумот учун, Саппоро 1972 йилда қишки Олимпиадага мезбонлик қилган. 2022 йилда қишки Олимпиада Хитойда, 2026 йилгиси эса Италияда ўтказилади.