баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    21 ноябрь бутунжахон телевидение куни.

    Тошкент - телевидение Ватани!

    1928 йилда Тошкентда оламшумул воқеа юз берди. Ўзбекистонлик ихтирочилар Борис Павлович Грабовский ва Иван Филлипович Белянскийлар электрон-нур ёрдамида харакатдаги тасвирни бир жойдан иккинчи жойга узатадиган ва қабул қиладиган «Радиотелефот»ни кашф этганлар. Демак, сайёрамизда инсоният яратган мўъжиза — телевидение Ўзбекистон пойтахти Тошкентда яратилган. 

     Борис Грабовский 1901 йил 26 майда Тоболскда, сургун қилинган украин инқилобий шоири Павел Арсениевич Грабовский ва Анастасия Николаевна Гутовскаялар оиласида туғилган. 1902 йилда отасининг вафотидан сўнг онаси ўғли Борис билан бирга Одессага кейин Харьковга, кейинроқ эса Ўрта Осиёга кўчиб келишди. Гимназияда ўқиб юрган чоғида физика, кимё фанларига қизиқарди, турли нарсалар ясашга ва устачилик қилишга жуда қизиқарди. 1917 йил бошларида Грабовский оиласи билан қирғизларнинг Тўқмак қишлоғига кўчиб ўтишди.

    No date selected
    December 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates