22 кун ичида 427 830 та хонадоннинг 1 кунлик истеъмолига тенг табиий газ "ўғирланган"

    Хавфсизлик 27 октябр 2021 1378

    Энергетика вазирлиги штаби томонидан 2021 йил октябрь ойининг ўтган 22 куни давомида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида улгуржи истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари ўрганилди.

    Ўтказилган ўрганишлар давомида республика бўйича табиий газдан 228 та ҳолатда ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

    Ушбу 22 кун ичида 4 миллион 278 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Бунинг натижасида, газ таъминоти ташкилотлари етказилгшан зарар миқдори 3 миллирд 832 миллион 900 минг сўмни ташкил қилган, дея хабар беради Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

    Таққослаш учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 427 минг 830 та хонадоннинг 1 кунлик истеъмолини ташкил қилади.

    Бошқача айтганда, ушбу ҳажмдаги табиий газ Наманган ва Андижон вилоятларидаги жами аҳоли хонадонларининг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.

    Ушбу ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Наманган, Тошкент ва Хоразм вилоятларига тўғри келади.

    Аниқланган ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates