24-31 май кунлари Наманган шаҳрида халқаро «Гуллар фестивали» ўтказилади

    Мамлакатимизда 17 апрел 2021 1821

     Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди. Унда «Гуллар фестивали»ниинг 60 йиллик юбилейини юқори даражада ўтказиш бўйича вазифалар белгиланди.

    Ҳукумат фармойишига кўра, Наманган вилоятида гулчилик анъаналарини сақлаш, қайта тиклаш, соҳада илмий ўрганиш ва изланишларни амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, гулчилик тарихини, хориждан келтирилган гул навларини етиштириш тажрибасини ўрганиш, ёш авлод қалбида гулчилик санъатига бўлган қизиқишни шакллантириш, чет эллик туристларни кенг жалб этиш ҳамда Наманган шаҳрини гуллар марказига айлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилади.

    Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тузилди.

    Қўмита ўн беш кун муддатда фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ҳамда фестивални ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади.

    Хорижий давлатлардан маҳоратли гулчилар, экибана санъати усталари, ландшафт дизайнерлари келиши ҳам назарда тутилмоқда.

    Ҳужжатга кўра, Наманган вилоят ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги тегишли ташкилотлар билан биргаликда фестивалнинг тантанали очилиш маросимини юқори бадиий савияда ташкил этади.

    Бундан ташқари фестиваль доирасида Наманган шаҳрининг асосий кўчаларида махсус гуллар билан безатилган 150 та автотранспорт воситаларидан иборат «Байрам паради» ўтказилади.

    Шаҳар марказидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи эса ҳунармандчилик буюмлари, китоблар, фотосуратлар, миллий либослар намойишига мезбонлик қилади.

    Бир сўз билан айтганда халқаро «Гуллар фестивали» бутун Ўзбекистонни, жумладан, Наманганни дунёга кенг танитиш баробарида сайёҳлар оқимини кўпайтириш, туризмни ривожлантириш, мавжуд ҳамкорлик доираларини кенгайтиришга хизмат қилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates