Moderna Жаҳон вакциналар конгресси томонидан коронавирусга қарши энг яхши вакцина деб топилган. Ушбу препаратнинг самарадорлиги 94% дан юқори, эмлаш курси бир ой оралиғида қўлланиладиган 2 дозадан иборат.
Moderna вакцинасини бошқа препаратлардан фарқли ўлароқ оддий совутгичда сақлаш мумкин, бу уни кейинчалик Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқатилишини осонлаштиради.