3 та юк автомашина иштирокидаги мудҳиш ЙТҲ

    Натижада “Самс” юк машина ҳайдовчиси А.Р. ва “Isuzu” юк автомашинадан бирининг ҳайдовчиси А.Ғ., лар ҳодиса жойида вафот этганлар, иккинчи “Isuzu” русумли юк автомашинанинг ҳайдовчиси Н.Р., шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

    Наманган. 2020 йилнинг 04 июль куни соат 05:00 да 63 ёшли А.Р., бошқарувида бўлган “Самс” русумли юк автомашинани Поп тумани “Кўшминор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ош” автомобиль йўлининг 227 километрида бошқариб кетаётганида, тормоз тизими ишламай қолиши натижасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А.Ғ., нинг бошқарувида бўлган “Isuzu” юк автомашинага ва 26 ёшли Н.Р., нинг бошқарувида бўлган иккинчи “Isuzu” юк автомашинанинг орқа қисмига урилиб, ағдарилган хамда “Самс” юк автоавтомашинанинг кабина қисмида ёнғин юзага келган.

    Натижада “Самс” юк машина ҳайдовчиси А.Р. ва “Isuzu” юк автомашинадан бирининг ҳайдовчиси А.Ғ., лар ҳодиса жойида вафот этганлар, иккинчи “Isuzu” русумли юк автомашинанинг ҳайдовчиси Н.Р., шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси

    ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates