Салоҳиятли хорижий инвесторлар жалб қилинган холда бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби ва Дубай, АҚШнинг Ню Йорк ва Бостон шаҳарларида "non-deal roadshow" тадбирлари ўтказилди.
Корпоратив облигациялар (эуробонд) чиқарилишига жорий капитал бозоридаги ижобий конъюнктура туртки бўлиб, бу эса корхонага кенг кўламдаги инвесторларни жалб этиш ҳамда эмиссияни мақсадга мувофиқ жозибадор шартларда амалга ошириш имконини беради.
Банк андерайтерлар ва хорижий консультантлар тавсиясига кўра, инвесторлар ишончини ошириш, тадбирларни юқори савияда ўтказилишини таъминлаш мақсадида Евробондалар жойлаштириш мақсадида ўтказиладиган "non-deal roadshow"ларда эмитентнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этишди. Хусусан, Абу Дҳаби Инвестментс Аутҳоритй, Фирст Абу Дҳаби Банк, БРEВАН ҲОWАРД, Машреқ Cапитал, ЭНБД АМ, БҲМ Cапитал, Қ Маркет Макер, Маркет Сеcуритиэс, Эмиратес Инвестмент Банк, УАБ, Бостон МФС, ФМР каби компаниялар билан музокаралар ўтказилди.
Учрашувларда "Cити", "АДCБ", "Натихис" таркибидаги андеррайтер банклар консорциуми инвесторларнинг облигацияларни чиқаришга бўлган юқори қизиқишини қайд этди.
Мазкур корпоратив облигацияларнинг (эуробонд) халқаро капитал бозорида муваффақиятли жойлаштирилиши мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга инвесторлар билдираётган ишонч ва ижобий баҳонинг тасдиғидир.
"Навоийуран" ДК ПР хизмати
Ҳамкорлик материали