300 га яқин ўзбек киночилари Президентга миннатдорчилик мактубини йўллашди

    Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармон ҳамда “Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

    Кино соҳасидаги узоқ йиллик муаммоларга ечим сифатида хизмат қиладиган ушбу фармон ва қарор юзасидан Ўзбекфильм студиясида киноижодкорлар, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари иштирокида кино-форум бўлиб ўтди. Форум давомида кино соҳасидаги туб ислоҳотлар, фармон ва қарорнинг мазмуни ҳамда моҳияти мутахассислар томонидан очиб берилди. Шунингдек, мазкур тарихий ҳужжатлар айни пайтида қабул қилингани учун ўзбек киноижодкорлари давлат раҳбарига миннатдорчилик хатини йўллашди.

    Тадбир давомида сўзга чиққанлар мазкур фармонга кўра гонорарлар тизимидаги ўзгаришлар, бюрократик тўсиқларга қарши белгиланган чоралар, ижодкорлар учун рағбатлантириш механизмлари жорий этилаётгани, моддий техник база кучайтирилаётгани, киносаноатини жонлантиришда берилаётган имтиёзлар борасида тўлқинланиб сўзладилар. Шунингдек, ушбу фармон ва қарор нафақат келажакка ишонч тақдим этаётгани, балки ижодкорларга улкан масъулият юклаётганини ҳам таъкидлашди.

    Форумдан сўнг барча қатнашчилар байрам дастурхонига таклиф қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates