337 миллион сўмлик истеъмолга яроқсиз дори воситалари йўқ қилинди

    Жорий йилнинг ўтган даврида жами 1 миллиард 912 миллион 506 минг сўмлик истеъмолга яроқсиз товар-моддий бойликлар йўқ қилинган.

    Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида фуқаролар ва айрим тадбиркорлар томонидан юртимизга ноқонуний олиб кирилган, тегишли ҳужжат ҳамда рухсати мавжуд бўлмаган навбатдаги маҳсулотларни йўқ қилди.

    Термиз тумани Каттақум массивидаги махсус полигонда ҳамкор ташкилотлар ва холислар иштирокида 10 турдаги 337 миллион сўмлик истеъмолга яроқсиз дори воситалари, 30 дона алькогол ва белгиланган тартибга кўра акциз маркаланмаган 10 қути тамаки маҳсулотини зарарсизлантирилди.

    Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида МИБ вилоят бошқармаси ва унинг туман, шаҳар ҳудудий бўлимлари томонидан оргтехника, алкоголь, тамаки, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлардан иборат жами 1 миллиард 912 миллион 506 минг сўмлик истеъмолга яроқсиз товар-моддий бойликлар йўқ қилинган. Бу ҳақида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси хабар бермоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates