Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида жойлашган 3,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган «Д.C.» МЧЖга қарашли АГТКШ аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди
Маълум қилинишича, МЧЖ мансабдор шахслари «автопилот-про» русумли газ ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиб, 1,9 млн куб метр табиий газни ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят ишлари қўзғатилди.