3D-принтери воситасида қурилган дунёдаги илк кўприк

    Нидерландиянинг пойтахти Амстердам шаҳрида 3D-принтери ёрдамида дунёдаги илк кўприк қурилди, деб ёзади iz.ru.

    Зангламайдиган пўлатдан ишланган, ўзига хос шаклга эга мазкур кўприк шаҳардаги анҳор устига ўрнатилди. Узунлиги 12,2, эни 6,3 метрли кўприкни йиғиш учун олти ой вақт сарфланди.

    “Биз газ ва стандарт пайвандлаш пайчаларидан фойдаландик. Пайвандлаш бўйича тўпланган тажрибадан келиб чиқиб, кўплаб саноат компанияларида фойдаланиб келинаётган технологиялар асосида кўприк ясадик”, дейди MX3D компанияси бош директори Гийс ван дер Фельден.

    Зарурат туғилганида иншоот қисмларини янгисига алмаштириш имкони бор. Бундан ташқари, кўприкка ҳисоблагичлар ҳам ўрнатилган бўлиб, иншоотдаги юклама миқдори, ҳатто, атрофдаги ҳаво сифатини ҳам ҳисоблайди.

    Март ойида АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Коачелла водийсидаги Ранчо-Мираж шаҳрида 3D-принтер воситасида — экологик тоза материаллардан уйлар қурилиши ҳақида хабар берилган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates