4-10 октябрь кунлари “Кексалар ҳафталиги” ўтказилади

    Ижтимоий ҳаёт 21 сентябр 2021 7490

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Фарҳод Эшмўминов маълум қилди.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарорига асосан, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг ўрнини янада ошириш мақсадида ҳар йил октябрь ойининг биринчи ҳафтасида юртимиз миқёсида “Кексалар ҳафталиги”ни ўтказиш белгиланган.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 сентябрдаги тегишли мажлис баёнига асосан, жорий йилнинг 4-10 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилмоқда.

    Хонадонларимиз файзи ва барчамизнинг ҳаётимизда катта ўрин тутувчи кексаларга ҳурмат кўрсатиш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, шунингдек, уларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган ушбу ҳафталик доирасида жойларда қатор маънавий-маърифий, спорт, ободонлаштириш ва хайрия тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

    Хусусан, ҳафталик доирасида:

    — юртимиздаги барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар ўртасида шахмат-шашка бўйича “Ақл чархи” турнири, волейбол, мини-футбол, стол тенниси ва бошқа спорт мусобақалари;

    — жамоатчилик вакиллари иштирокида ҳудудлардаги янги қад ростлаган “Нуронийлар маскани”, “Маҳалла маркази” мажмуалари, фуқаролар йиғини бинолари ҳамда маҳаллалардаги бошқа ижтимоий объектларнинг очилиш маросимлари;

    — маҳаллаларда ҳунарманд-усталар, кулоллар томонидан яратилган миллий маҳсулотлар ҳамда турли миллат вакилларининг амалий санъат, ҳунармандчилик буюмлари, либослари кўргазмалари;

    — нуронийлар иштирокида музей, зиёратгоҳ ва қадамжолар, шунингдек, юртимиздаги диққатга сазавор жойларга саёҳатлар;

    — зиёратгоҳ ва қабристонлар, якка, ёлғиз кексалар хонадонида ҳашар асосида ободонлаштириш ишлари;

    — 100 ёш ва ундан катта ёшдаги нуроний отахон ва онахонлар иштирокида “Аср билан юзма-юз” мавзусидаги тадбирлар;

    — таълим муассасаларида ибратли ҳаёт йўли ва меҳнати билан аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган кексалар иштирокида “Нуронийлар — ёшлар нигоҳида” мавзусида учрашув ва кўрик-танловлар, расмлар кўргазмаси;

    — маҳаллаларда “Бобом, бувим ва мен китобхон” шиори остида китобхонлик акциялари;

    — оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида кекса авлод вакиллари иштирокида “Кекса авлод оилавий ажримларга қарши”, “Биз бор жойда жиноятга ўрин йўқ”, “Ҳаётнинг қадрига ет” мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилади.

    Шунингдек, “Кексалар ҳафталиги” давомида:

    — пенсионер, якка ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг уй-жой, маиший муаммоларини ҳал этишга кўмаклашилади, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади;

    — турли соҳаларда фаолият юритиб нафақага чиққан кекса авлод вакиллари иштирокида учрашувлар уюштирилади;

    — малакали шифокорлардан ташкил топган “Тиббиёт автобуслари” орқали республикамизнинг барча ҳудудлари, жумладан, чекка ва олис ҳудудларда жойлашган маҳаллаларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож нуронийлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ҳамда зарур дори-дармон воситалари билан таъминланади;

    — ногиронлиги бор кекса аёлларга реабилитация воситалари, яъни ногиронлик аравачаси, ҳасса ва қўлтиқтаёқ, эшитиш мосламалари тақдим этилади;

    — “100 ёш билан юзлашганлар” номли китоб-альбом, “Кексалик ва маънавий мерос”, “Кексалари эъзозланган юрт” номли рисолалар такдимоти ўтказилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates