41 190 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига чек қўйилди

    Божхона органлари томонидан махсус акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини юртимизга олиб киришга бўлган уринишларни олдини олишга қаратилган қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ир қатор тезкор тадбирлар амалга оширилди.

    Тадбир давомида фуқаро бошқарувидаги “ГАЗ” русумли транспорт воситасидан “Исузу” русумли транспорт воситасига қайта юкланаётган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 8600 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

    Мазкур тамаки маҳсулотларининг қиймати 82,1 млн. сўмни ташкил этмоқда.

    Навбатдаги ҳолатда пойтахтимиздаги автотураргоҳлардан бирида яна бир “Исузу” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

    Кўздан кечириш натижасида автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 4 турдаги жами қиймати 65,1 млн. сўмлик 5600 қути тамаки махсулотлари борлиги аникланиб, ашёвий далил сифатида вактинча сакловга олинди.

    Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 6 та ҳолатда 438 млн.сўмлик 41 190 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланувига чек қўйилган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates