480 грамм вазнда туғилган чақалоқ 2 ёшга тўлди

    Суҳбат 4 январ 2021 5529

    Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бош неонатологи Малика УСМОНОВА билан суҳбати.

    — Бола неонатолог парваришидан сўнг онаси қўлига берилгач, нималарга эътибор қаратиши лозим?

    — Ҳамма янги туғилган чақалоқлар каби бу гўдаклар ҳам тўғри ривожланиши учун нафас олиши ва тана ҳароратининг назорати зарур. Энг муҳими, унинг овқатланиши, иштаҳаси яхши бўлишини доимий кузатиб бориши керак. Тана ҳарорати 36,5 дан 37,5 гача меъёр ҳисобланади. Болани иситиб юбориш ҳам тўғри келмайди.

    Бундай болаларни ота-оналари кўпроқ бағрида олиб юришлари мақсадга мувофиқ. Тана ҳарорати бир меъёрда бўлиши боланинг нафас олиши, кўкрак олиши ва ичи келишига яхши ёрдам беради. Вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиб, аудиометрия — эшитиш қобилиятини текшириш, шу билан бирга, офтальмолог ва невропатолог назоратида бўлишлари ҳам лозим.

    — Тажрибангизда энг муваффақиятли кичик вазнлилигидан парвариш қилган чақалоғингиз ҳақида гапириб берсангиз...

    — Бундай мисолларимиз кўп. Масалан, бундан икки йил аввал Рисолат исмли қизчамиз 480 грамм вазн билан ҳомиладорликнинг 25-ҳафтасида туғилди. Унинг парвариши, муддатига етиб олиши, соғлом бўлиб уйига чиқиб кетиши учун уч ярим ой вақт кетди. Ҳозир унинг соғлиғи жуда яхши.

    Қизалоқ 2 ёшга тўлди. Ҳар гал уни кўрганимда қувониб кетаман. Шу жажжи мурғаккинанинг яшаб қолиши учун қилган меҳнатимиз бесамар кетмаганидан хурсанд бўламан.

    — Айтингчи, ушбу соҳада мутахассислар етарлими, юртимизда уларнинг халқаро талабларга мос равишда тажриба орттиришлари учун шароитлар яратилганми?

    — Мамлакатимиз олий таълим муассасаларида неонатология кафедралари, бир қатор миллий тренерлар ва бош неонатологлар бу соҳанинг ривожланишига ўзларини масъул деб ҳисоблайдилар.

    Жойларда ҳам амалиёт юқори даражада бўлиши учун қўлланмалар, стандартлар тайёрлашади, кураторлик чиқишлари қилиб, жойларда амалий ёрдам кўрсатишади. Мутахассислар вилоятлардан мунтазам равишда Республикамиз перинатал марказларида, Россия ва бошқа давлатларда ўз малакаларини ошириб келмоқда.

    2018 йил ноябрь ойида мамлакатимизда шу йўналишда йирик конференция ўтказдик. Охирги йиллар ҳисоботи, неонатал ютуқларимиз ва режаларимиз ҳақида фикр юритдик. Иштирок этган халқаро ташкилотлар вакиллари Ўзбекистонда неонатал хизмат жаҳон талабларига мос равишда ривожланиб бораётганини эътироф этишди. Бу бизга берилган юқори баҳо эди.

    — Неонатология соҳаси вилоятларда ҳам йўлга қўйилганми? У ердаги мутахассислар даражасига қандай баҳо берасиз?

    — Вилоятлардаги ҳамда марказлардаги муассасаларда жиҳозлар бир хил тақсимланган. Ҳудудлардаги бош неонатологлар ва барча неонатологлар бир-бирлари билан узвий боғланишган.

    Марказдаги етакчи клиника ва кафедра ходимларидан ўз вақтида онлайн шаклда маслаҳат олиш имкони бор. Ҳар бир янги маълумот дарҳол барча мутахассисларга етказилади. Кузатувларимиз ва ҳисоботлар вилоятларда ҳам неонатал ютуқларимиз ёмон эмаслигини кўрсатиб турибди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates