5 нафар ёшга янги уй калитлари топширилди

    Давлатимиз раҳбари топшириғи, ҳукумат қарорига кўра чин етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жойлар бериш амалиёти бошланди. Бундай тоифадаги ёшларга 18 ёшга тўлганида кўп квартирали уйлардан бир хонали, агарда оила қурган бўлса, икки хонали квартира ажратиш кўзда тутилган.

    Кеча Хонқа туманида шундай ёшлардан беш нафарига янги квартира эгаси ҳақидаги ордер ва хонадон калитлари тантанали равишда топширилди.

    “Ҳар ким ўз шахсий уйи бўлишини хоҳлайди. Болалар уйида тарбияланган вақтимизда буни орзу қилардик. Орзуларимизни амалга оширган Президентимизга мингдан-минг раҳмат! Бу оталарча меҳрни Ватанимизга хизматимиз билан қайтарамиз!”

    Ушбу миннатдорлик сўзларини янги хонадон эгалари бўлган ҳар бир ёш кўзида қувонч ёши билан айтди.

    Рўзимбой Ҳасан,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates