50 нафар сирдарёлик ёш Пекиндаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш курсларида ўқитилади

    Гулистон туманининг Соҳилобод ва Аҳиллик, Сирдарё туманининг Камолот маҳаллалари ҳудудида ҳам жами 360 гектарда йирик дарё бўйи экотуризм комплекслари ташкил қилинади.

    «Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича янгича ёндашувлар, самарали ечимларни жорий қилиш учун доим изланиш, ўрганиш ва тажриба орттириш жуда муҳим», – деди Президентимиз.

    Шу боис, 11 та туман ҳокимининг биринчи ўринбосарларини Пекиндаги Камбағалликка қарши курашиш бўйича халқаро марказда амалиёт ўташини ташкил қилиш топширилди.

    Шунингдек, сирдарёлик 50 нафар ёшни Пекин шаҳрига жўнатиб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича курсларда ўқитиш зарурлиги қайд этилди.

    Гулистон университети қошида Хитойнинг «Лу Бан устахонаси» дастури доирасида касб-ҳунарга ўқитиш марказини, Сирдарё туманидаги тиббиёт техникуми негизида эса Хитой билан ҳамкорликда фармацевтика технологиялари йўналишида олийгоҳ ташкил қилишга кўрсатма берилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates