5,2 миллион долларлик болалар ўйинчоқлари экспорт қилинди

    Бизнес 6 октябр 2020 1583

    Республикамиз божхоначилари йил бошидан буён Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 5 миллион 229 минг доллар қийматидаги болалар ўйинчоқларини экспорт божхона режимига расмийлаштирди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кўп демакдир.

    Жорий йилда ўйинчоқларнинг Озарбайжонга экспорти 9 баробарга, Тожикистонга экспорти 1,8 баробарга, Қозоғистонга экспорти 1,7 баробарга ошган.

    Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган болалар ўйинчоқларини бу йил илк бора Афғонистон, Молдова ва Исроил мамлакатлари харид қила бошлади.

    Ўзбекистондан ўйинчоқлар экспорт қилинган давлатлар сони 12 тани ташкил этиб, улар қаторида АҚШ, Франция, Россия, Беларус, Грузия, Қирғизистон каби давлатлар ҳам бор, деб хабар беради Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates