52 минг тоннадан зиёд қовун, 10,6 миллион долларга тенг анор экспорт қилинди

    Агросектор 20 октябр 2020 1716

    Ўзбекистон 17 та давлатга 52 минг тоннадан зиёд қовун 16 та давлатга 9,7 минг тоннадан зиёд анор экспорт қилди.

    Жорий йилнинг октябрь ҳолатига кўра, қиймати 20,3 миллион долларга тенг бўлган 52 минг тоннадан зиёд қовун маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32,4 минг тоннага кўп.

    Шунингдек, шу давр ичида қиймати 10,6 миллион долларга тенг бўлган 9,7 минг тоннадан зиёд анор маҳсулоти жаҳон бозорида сотилди. Анор экспорти бўйича кўрсаткич эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 минг тоннага кўп.

    Маълумот ўрнида, юртимиз далаларида етиштирилган қовун маҳсулотининг экспорти бўйича Қозоғистон 19,1 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Қирғизистонга 16,9 минг тонна, Россия Федерациясига 6,1 минг тонна, Украина 3,9 минг тонна ва Латвия 2,6 минг тонна қовун экспорт қилинган.

    Анор маҳсулотининг экспорти бўйича ҳам Қозоғистон 3 минг тонна кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Қирғизистонга 2,2 минг тонна ва Россия Федерациясига 2,4 минг тонна анор экспорт қилинган, деб хабар беради Қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates