54 нафар ҳарбий хизматчига тавсияномалар берилди

    Каттақўрғон гарнизонидаги муддатли ҳарбий хизматни ўтаган хизматчиларни кузатиш тадбири бўлиб ўтди.

    Бугун йигитлик бурчини ва хизмат мажбуриятларини сидқидилдан бажарган Каттақўрғон гарнизонидаги муддатли ҳарбий хизматни ўтаган хизматчиларни кузатиш тадбири бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова иштирок этди.

    Гавҳар Алимова хизмат мажбуриятларини, Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан қўйилган вазифаларни ўз вақтида ва сидқидилдан бажарган ҳарбий хизматчиларни муборакбод этди ва уларнинг келгусидаги ишларида муваффақитялар тилади.

    Тадбир давомида жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларнинг 54 нафарига олий ўқув юртларига кириш учун имтиёзли тавсияномалар тақдим этилди.

    — Бугун менинг ҳаётимда унутилмас кун бўлиб қолади. Келгусида Ватанимиз тинчлигини асрашда ўз фидойилигимиз, шунингдек юртимиз равнақи, жамиятимиз тараққиётига муносиб қўшишда ўз билимимиз билан муносиб ҳиссамизни қўшамиз, — дейди оддий аскар Муслимбек Умаралиев.