6 миллиард 50 миллион сўмлик музлаткичли омборхона ишга туширилди

    Президентимиз раислигида жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда  нарх-наво  барқарорлигини  сақлаш  борасида муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.

    Фарғона вилоятда ҳам озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгаларининг асосий муаммоларидан бири – бу тайёрланган маҳсулотни сақлаш билан боғлиқ. Таҳлилларга қараганда бозорлардаги нарх-навонинг ўсиши ва пасайиши айни ана шу жараёнга боғлиқ. Чунки, мавсумда етиштирилган маҳсулотни сақлаш имконияти бўлмагани учун улгуржи тарзда бозорларга чиқарилиши натижасида маҳсулот таннархи арзонлашади. Қиш ва баҳор ойларида эса бу маҳсулотлар камайиши натижасида талаб ортади ва нархлар кескин кўтарилиб кетади.

    Ана шу мақсадда вилоятнинг Олтиариқ туманида ҳам 2019-йилда туман иқтисодий ижтимоий ривожланиш ҳудудий дастури доирасида музлаткичли омборхоналар ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    Ўтган йилда туман иқтисодий ижтимоий ривожлантириш ҳудудий дастури доирасида жами 6 миллиард 50 миллион сўм, шундан ипотека банк кредит маблағ ҳисобидан 4 миллиард 50 миллион сўм маблағ эвазига бир ярим минг тонна сиғимга эга музлаткичли омборхона ишга туширилди. Ускунлар Хитой давлатидан олиб келинди. Айни пайтда бу ерда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини совутиш ва сақлаш хизматлари йўлга қўйилди.

    Мазкур омборхона “Zulfiya oltiariq fayz” кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан амалга оширилди. Хўжалик таъсисчиси Шахриёр Ҳакимовнинг таъкидлашича, хўжаликда асосан қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, боғдорчилик фаолият турлари мавжуд.

    Халқ депутатлари Олтиариқ туман кенгаши сессиясида таъкидланганидек, айни пайтда туманда 73 та музлаткичли омборхона мавжуд бўлиб, сиғими 53 минг тоннани ташкил этади.

    Бу эса туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, бободеҳқонларимизнинг пешона тери эвазига етиштирилган ҳосилни сифатли, исрофгарчиликсиз халқимиз достурхонига етиб боришига, бозорлардаги нарх-навонинг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates