6 нафар ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро Кавказ математика олимпиадасида ғолиб бўлди

    Кейинги авлод 17 март 2021 831

    12-17 март кунлари ўтказилган VI Халқаро Кавказ математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та кумуш ва битта бронза медални қўлга киритди.

    Жорий йилда Олимпиада эпидемиологик вазиятни инобатга олиб ҳам масофавий ҳам офлайн тарзда ўтказилди.

    Халқаро олимпиадада турли давлатлардан жами 100 дан ортиқ жамоалар иштирок этди.

    Ғолиб бўлган ўқувчилар билан танишинг:

    Олимжон Олимов — кумуш медаль (Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 11 синф ўқувчиси);

    Муҳаммадризо Маджидов — кумуш медаль (Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10 синф ўқувчиси);

    Жалолиддин Холматов — кумуш медаль (Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги АФИДУМ 9-синф ўқувчиси);

    Диёрбек Толибов — кумуш медаль (Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 5 сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси);

    Дониёр Исмоилов — бронза медаль (Бухоро вилояти, Қоракўл халқаро математика мактабининг 11 синф ўқувчиси);

    Нодира Саъдуллаева — фаҳрий ёрлиқ (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТга ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси);

    Терма жамоа раҳбари Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти бош мутахассиси — Сардор Бозорбоев.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates