6 ойда 12 миллиард сўмдан зиёд маблағ истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2021 йилнинг олти ойида фуқаролардан 6314 мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 3837 таси оғзаки, 1640 таси ёзма, 837 таси эса электрон шаклда юборилган.

    Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабарида айтилишича, 837 та электрон мурожаатнинг 574 таси “Президентга мурожаат портали”, 174 таси Ягона давлат интерактив портали орқали Бош прокуратура томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун йўлланган. 89 та мурожаат федерациянинг виртуал қабулхонасига ҳамда Telegram ижтимоий тармоғида ташкил этилган @PotrebitelUz_bot манзили орқали йўлланган.

    Мурожаатларнинг 5937 таси, яъни 94 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 12 миллирд 166 миллион 168 минг 672 сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

    Жумладан, 32 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 1 миллиард 314 миллион 651 минг 898 сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

    Бундан ташқари, федерация ва унинг ҳудудий ижро органлари томонидан, истеъмолчилардан тушган жами 34 та мурожаат юзасидан уларнинг қонуний манфаатларини кўзлаб, назорат органларига тегишли мурожаатлар йўлланиб, ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига 15 миллион 400 минг сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди.

    Ҳисобот даврида истеъмолчилар томонидан қилинган мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, мурожаатларнинг 2414 таси (38,2 фоиз) савдо соҳасига, 803 таси (12,7 фоиз) газ таъминоти соҳасига, 673 таси (10,7 фоиз) электр таъминоти соҳасига, 432 таси (6,8 фоиз) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 326 таси (5,2 фоиз) сув таъминоти соҳасига, 226 таси (3,6 фоиз) коммунал хизмат соҳасига, 194 таси (3,1 фоиз) алоқа (ва интернет) соҳасига, 134 таси (2,1 фоиз) транспорт соҳасига, 70 таси (1,1 фоиз) соғлиқни сақлаш соҳасига, 1042 таси (11,2 фоиз) эса бошқа соҳаларга тўғри келишини кўришимиз мумкин.

    Федерация тизимида ташкил қилинган “1091” қисқа рақамли ишонч телефони орқали жами 1750 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши натижасида 1664 таси ижобий ҳал этилишига эришилди.

    Мазкур ижобий ҳал қилинган мурожаатлар натижасида 1 миллиард 985 миллион 138 минг 782 сўм маблағ истеъмолчилар фойдасига ундирилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates