6 тасмали 3 та йўл ўтказгич ва автомобиль йўли ишга тушади

    Урбанизация 31 май 2021 920

    Айни дамда Яккасарой ва Сергели туманлари бўйлаб 6 тасмали 3 та йўл ўтказгич ва автомобиль йўлини қуришдаги янгиликларга бағишланган пресс-тур бўлиб ўтяпти.

    Мазкур қурилиш Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт қатнови тирбандлигининг олдини олиш, йўл ўтказгич ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш орқали аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилади.

    Мутахассисларнинг сўзларига кўра, евро стандартлар асосида йўл қуриш борасидаги таклиф ва тавсиялар асосида барча кўприклар йиғма темир-бетон конструкциялардан қурилади ва объект 9 баллик зилзилага бардош бериши кўзда тутилган.

    Қайд этилишича, қурилиш жараёнида Кичик ҳалқа йўли тарафига қўшимча тушиш ва чиқиш йўллари ташкил этилади. Шунингдек, дастлабки таклифда кўрсатилган бир дона тоннель типидаги кўприк ўрнига 5 та кўприк қуриш ишлари ҳам олиб бориляпти, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates