654 та кўчмас мулк объекти Давактив агентлигига давлат мулки сифатида ўтказилади

    Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.

    Давлат иштирокидаги корхоналарни, шу жумладан давлат улуши мавжуд тижорат банкларини трансформация қилиш йўналишларидан бири – унинг асосий фаолиятига мос бўлмаган активларини қисқартириш ҳисобланади.

    Бу борадаги ислоҳотларни давоми сифатида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қуйидагиларни назарда тутади:

    Биринчидан, давлат иштирокидаги корхоналарнинг 654 та кўчмас мулк объектларини белгиланган тартибда Давактив агентлигига давлат мулки сифатида ўтказилади;

    Иккинчидан, 50 та кўчмас мулк объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида, улар давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига давлат мулки сифатида белгиланган тартибда баланс қийматида оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ўтказилади;

    Учинчидан, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва хўжалик жамиятларига 49 та ташкилотнинг устав капиталидаги акция пакетлари (улушлари) баланс қийматида ўтказилади;

    Маълумот учун. ҚРда – 89 та, Андижонда – 65 та, Бухорода – 39 та, Жиззахда – 24 та, Қашқадарёда – 136 та, Навоийда – 22 та, Наманганда – 18 та, Сирдарёда – 17 та, Самарқандда – 19 та, Сурхондарёда – 39 та, Фарғонада – 66 та, Хоразмда – 75 та, Тошкент вилоятида – 113 та, Тошкент шаҳрида – 31 та объект

    Тўртинчидан, 654 та кўчмас мулк объектлари баҳоланган қийматда “E- auksion” электрон савдо майдончасига оммавий савдоларга чиқарилади;

    Бешинчидан, Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган (49 та) улушларни оммавий савдоларга чиқаришнинг бошланғич нархи баҳоланган қийматида белгиланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates